Сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилиб, огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, ушбу шахслар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ватандошларимизни оғир аҳволга солмоқда.
"Агар сиз ноқонуний меҳнат фаолиятини бошласангиз ёки фирибгарлар томонидан алдансангиз, қуйидаги муаммоларга дуч келишингиз мумкин:
Иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги
Иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши
Иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат
Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар
Туркияга келганингиздан сўнг, аеропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пулингиз ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бў
Юқоридаги ҳолатларда ватандошларимиз ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли, фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади.
Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатномага эга бўлишлари шарт.
Иш излаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (www.migration.uz) ёки лицензияга эга расмий агентликларга мурожаат қилинг!
Туркияга ноқонуний йўллар билан келманг ва ишончсиз шахсларга пул берманг!
Иш шароитлари, рухсатномалар ва маош бўйича расмий ҳужжат талаб қилинг!
Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан эҳтиёт қилинг! Ишга фақат расмий йўллар билан жойлашинг!" - дейилади хабарда.