АсосийЖамият

Йиғилишда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Самарқандда Бош прокурор ўринбосари иштирокидаги йиғилишда коррупцияда айбланган ходимлар залдан олиб чиқиб кетилди.

'Йиғилишда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди'ning rasmi

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупсион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупсиясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди. 

Унда, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда туманлар ва шаҳарлар филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъуллар иштирок этди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупсиявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида соҳадаги коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таъминот корхоналари раҳбарларига соҳада кескин ўзгаришлар қилиш, ижро ва меҳнат интизомини қатъий таъминлаш, айниқса, ходимлар ўртасида профилактика чораларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

    Бошқа янгиликлар