АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти "Ас-Салом" сарой-музейига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.

'Ўзбекистон Президенти "Ас-Салом" сарой-музейига ташриф буюрди'ning rasmi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳридаги "Ас-Салом" сарой-музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Сарой 1960-1964 йилларда ўзига хос араб меъморчилиги услубида бунёд этилган ва 1990 йилгача Кувайтга ташриф буюрган хорижий раҳбарлар учун расмий қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.

2019 йилда саройда музей очилган бўлиб, унда 32 минг квадрат метр майдонда Кувайтнинг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари музей экспозицияси билан танишиб, унинг меъморий концепцияси ва замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон билан Кувайт маданий алмашинувларини, хусусан, музей иши ва тарихий меросни асраш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш ва ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.

    Бошқа янгиликлар