АсосийЖамият

Ўзбекистон Умрага борганлар сони бўйича дунё миқёсида 10-ўринни эгаллади

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирига кўра, 2024 йилда тахминан 461,5 минг ўзбекистонлик Умра амалларини адо этди.

'Ўзбекистон Умрага борганлар сони бўйича дунё миқёсида 10-ўринни эгаллади'ning rasmi

2024 йилда тахминан 461,5 минг ўзбекистонлик Умра амалларини адо этди. Бу ҳақда айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар – Рабиъа Жаноби Олийлари маълум қилди. 

Қайд этилишича, Подшоҳликка келувчи умрачилар бўйича Ўзбекистон дунё миқёсида 10-ўринни эгаллади. Мазкур рақам 2023 йил билан солиштирганда, 10%га камайган бўлсада, Ўзбекистон умрачилар сонига кўра Марказий Осиёда биринчи ўринни қайд этган. Ўзбек умрачилари сони мамлакатда яшовчи мусулмонларнинг 1,4%ини ташкил этмоқда. 

"Юқоридаги рақамлар ўзбек халқининг Икки муқаддас масжид билан қанчалик чуқур боғликлигини акс эттиради. Бу ўз навбатида Подшоҳликҳукумати томонидан Умранинг узлуксиз ва тўлиқ тажрибасини таъминлаш йўлида хизматлар ва енгилликларнинг тўлиқ тизимини яратиш борасидаги саъй - ҳаракатларни кўрсатиб беради", - деди Подшоҳлик Ҳаж ва Умра вазири.

 

    Бошқа янгиликлар