АсосийЖамият

Ўзбекистонга 15 мингта Ҳаж квотаси белгиланган. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

'Ўзбекистонга 15 мингта Ҳаж квотаси белгиланган. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ'ning rasmi

Бугун,  Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтган Бу ҳақда қўмита хабар берди.

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ташрифдан мақсадлардан бири ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирган. 

Учрашувда юртдошларимиз учун ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар ҳамюртимиз ҳожилик бахтига мушарраф бўлаётгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этаётгани, уларга бўлган ҳурмат-эътибор, шарт-шароитлар борган сари яхшиланиб бораётгани эътироф этилган. 

Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифларни атрофлича кўриб чиқиб, ижобий ҳал этишда бор имкониятни ишга солишини билдирган. 

    Бошқа янгиликлар