Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.