Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси узоқ йиллардан буён Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанларига хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар қилмоқда.
"Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Нью-Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади.
ОАВда Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни кузатиб боряпмиз. Ушбу масала юзасидан дипломатик ваколатхоналаримиз Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилди. Бундан ташқари, бу борада Лотин Америкаси давлатлари билан дипломатик каналлар орқали ҳам алоқалар ўрнатилган, - дейилади хабарда.