АсосийЖамият

Энди жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи "права"сидан айрилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам қўшимчалар киритилди.

'Энди жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи "права"сидан айрилади'ning rasmi

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда: 

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

➖Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун; 

Йўл безорилиги учун;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метро йўли остидаги "мойка"да даҳшатли ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 22:59

    Тошкент метро йўли остидаги "мойка"да даҳшатли ёнғин содир бўлди

    ФВБ Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

    'Энди ажримдан кейин эр собиқ хотинига турар жой учун ижара ҳақи ҳам тўлаши мумкин'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 22:18

    Энди ажримдан кейин эр собиқ хотинига турар жой учун ижара ҳақи ҳам тўлаши мумкин

    Сенаторлар айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

    'Энди суд оилавий зўравонликдан жабрланганга ярашиш учун муҳлат тайинланмайди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 21:58

    Энди суд оилавий зўравонликдан жабрланганга ярашиш учун муҳлат тайинланмайди

    Оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилмоқда.

    'Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 20:47

    Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?

    Тадқиқотлар бой оилаларнинг фарзандлари камбағал оилалар фарзандларига нисбатан математика фанидан 43,7 балл, ўқиш фанидан 39,8 балл ва табиий фанлардан 36,7 балл юқори натижа кўрсатди.

    'Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 20:22

    Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади

    Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

    'Поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўладими'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 19:30

    Поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўладими

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар қанчалик асосли? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ойдинлик киритди.