АсосийЖамият

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларга қатъий тавсия билан мурожаат қилди.

'Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда. Бу бўйича Истанбул Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди. 

"Ҳозирда бундай ноқонуний фаолиятга жалб қилинган фуқаролар Туркия қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка тортилмоқда ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилмоқда",-дейилади хабарда. 

Ноқонуний миграцияга кўмаклашишнинг оқибатлари: 

10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси;  

Оғир жарималар ва депортация; 

Туркияда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш; 

Туркия ва Европа мамлакатларига кириш тақиқлари. 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларларга турли ноқонуний ваъда ва тавсияларга ишонмасликни қатъий тавсия қилади.

    Бошқа янгиликлар