АсосийЖамият

Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда бошқа ҳудудга қўнди

Бунга самолёт бортида бўлган 75 ёшли йўловчининг аҳволи оғирлашиб қолгани сабаб бўлган.

'Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда бошқа ҳудудга қўнди'ning rasmi

Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда Баҳрайнга қўнди. Бу ҳақда Air Samarkand авиакомпанияси хабар берди.

Маълум қилинишича, UZS4003 Тошкент—Жидда рейси бортда юзага келган фавқулодда тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт содир бўлди

Самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканини тасдиқлади. Ҳаво кемаси командири Таланов Роман Игоревич бошчилигидаги Air Samarkand экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишга қарор қилди.

Бош борткузатувчи Шишкина Алена бошчилигидаги борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатди. Аэропортда бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилди.

Рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага давом этади.

    Бошқа янгиликлар