АсосийЖамият

Самарқанднинг баъзи туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади

Ушбу масала Сенатнинг ялпи мажлисида қизғин муҳокама қилинди.

'Самарқанднинг баъзи туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади'ning rasmi

Сенатнинг ялпи мажлисида парламент юқори палатаси аъзолари томонидан “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги масала қизғин муҳокама қилинди.

Мажлисда Сенаторлар кўриб чиққан масалада Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан 243 гектар, Самарқанд туманидан 170 гектар, жами 413 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Натижада амалдаги 252 гектардан иборат “Ширин” мавзеси ҳудуди кенгайтирилиб, жами 665 гектар майдонни ташкил этади.

Муҳокамалар жараёнида тасдиқланган мастер режа бўйича ҳудудда 180 минг аҳолига мўлжалланган жами 60 мингта хонадондан иборат 254 кўп қаватли уйлар, 45 ижтимоий соҳа объекти қурилиши маълум қилинди.

Мазкур “Ширин” шаҳарчасида бунёдкорлик лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари аниқ режалаштирилган ва қурилиш ишлари уч босқичда олиб борилади.

Эътиборли жиҳати “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази тўлиқ барпо этилиши натижасида турли соҳаларда 50 мингга яқин аҳоли учун янги иш ўринлари яратилади.

Сенаторларнинг якдил фикрига кўра, вилоятдаги чегараларнинг ўзгартирилиши Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш ва энг асосийси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Муҳокама сўнгида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар