АсосийЖамият

2025 йилда ипотека субсидиялари сони 1,5 бараварга оширилади

Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга доир Президент қарори эълон қилинди.

'2025 йилда ипотека субсидиялари сони 1,5 бараварга оширилади'ning rasmi

“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-26-сон, 21.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Фармонга кўра, 2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;

ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;

уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;

“Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Санкциялар бекор қилинишининг бизга қизиғи қолмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:50

    Санкциялар бекор қилинишининг бизга қизиғи қолмади

    КХДР ТИВ мамлакатга қарши қўшимча санкциялар киритишга уринишнинг “бадали қиммат” бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

    'Фарғонада ўз ўғлини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:22

    Фарғонада ўз ўғлини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

    Эркакка 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Бузилаётган уйларнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    Бузилаётган уйларнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

    “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони белгиланди.

    'Фарғонада 6 ой олдин таъмирланган йўл ўпирилиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:46

    Фарғонада 6 ой олдин таъмирланган йўл ўпирилиб кетди

    Йўл машиналар ўтаётганда ўпирилиб кетди.

    '3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:27

    3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

    Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин.

    'Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради — “Ўзгидромет”'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради — “Ўзгидромет”

    Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, қатор ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда