АсосийЖамият

Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Тизим коррупция ва турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга қандай барҳам беради?

'Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди'ning rasmi

Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди. Бу ҳақида ССВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳаларда, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

 — Хусусан, айни пайтда вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, бу борадаги камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида 71 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда, — дейди Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими етакчи мутахассиси Азизбек Шукуров.

Соҳада бюджет қонунчилиги бузилиши, коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида вазирлик қошида Ситуацион марказ ташкил этилди.

Тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ҳар бир молиявий операцияни кузатиб бориш ва назорат қилиш имконини берувчи ушбу марказ “xarid.uzex.uz”, “xt-xarid.uz”, “Shaffof qurilish”, “UzASBO”, “DMBAT”, “registr.stat.uz” ҳамда бошқа ахборот тизимлари ва Ҳисоб палатасининг электрон маълумотлар базаси асосида фаолият олиб боради.

Шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларига юқори малакали кадрларни ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилиб, ўтган йил ноябрь ойидан Бухоро вилоятида синов тариқасида йўлга қўйилди.

Мазкур янги тизим ўзини амалда оқлагани боис 2025 йил март ойидан республика миқёсида тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Статистика агентлигига янги директор тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:30

    Статистика агентлигига янги директор тайинланди

    Президент тайинловни амалга ошириш тўғрисида фармонни имзолади.

    'Автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради.'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:03

    Автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради.

    Президент божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.

    'Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:17

    Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлади

    Ҳозирда қизнинг ўлими сабаби аниқланмоқда.

    'Фарғонадаги йўлнинг ўпирилиб тушгани юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:14

    Фарғонадаги йўлнинг ўпирилиб тушгани юзасидан расмий маълумот берилди

    Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳодиса сабаблари ва йўлнинг қайта таъмирланиши вақти ҳақида маълумот берди.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи кун пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи кун пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистондан экспорт қилинган 14 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Ўзбекистондан экспорт қилинган 14 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади

    Текширув чоғида қовунлар фитосанитария сертификатида кўрсатилмаган сомон устида ташилгани аниқланган.