АсосийЖамият

ХХ асргача бўлган йирик алломаларнинг сиймосини акс эттириш режалаштирилган

Ислом цивилизацияси маркази Кенгайтирилган илмий кенгашининг учрашуви бўлиб ўтди.

'ХХ асргача бўлган йирик алломаларнинг сиймосини акс эттириш режалаштирилган'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари иштирок этди.  

Учрашувда асосий эътибор Марказнинг кириш фойесида жойлаштириладиган маҳобатли ранг-тасвир асарларига қаратилди. Давлатимиз раҳбари жорий йил 29 январь куни ушбу марказга ташриф буюриб, мазкур асарлар юзасидан тегишли тавсиялар берган эди.  

Муҳокамалар давомида равоқларда Ислом оламининг буюк вакиллари – Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абуллайс Самарқандий сиймосини акс эттириш масаласи кўриб чиқилди. Ҳозирда Ўзбекистон Бадиий академияси вакиллари ҳамда таниқли рассомлар томонидан бу борада илмий ва бадиий тадқиқотлар олиб борилмоқда.  

Учрашувда, шунингдек, тарихий шахсларнинг нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон илмий ва маданий тараққиётига қўшган ҳиссасига ҳам алоҳида урғу бериш зарурлиги таъкидланди. Шу боис, Биринчи Ренессанс давридан ХХ асргача бўлган йирик алломаларнинг сиймосини акс эттириш режалаштирилган.  

Айни пайтда равоқларда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Баҳовуддин Нақшбанд, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк шахсларнинг портретлари тайёрланмоқда.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2025 22:11

    Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

    Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 31 баробар.

    'Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?'ning rasmi

    Жамият 25.02.2025 18:57

    Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

    Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.

    'Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2025 18:39

    Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    Мартабали меҳмонни Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

    'Ўзбекистонда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келмоқда?'ning rasmi

    Жамият 25.02.2025 18:33

    Ўзбекистонда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келмоқда?

    Статистик маълумотлар энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатмоқда.

    'АҚШдан депорт қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга етиб келди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2025 18:23

    АҚШдан депорт қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга етиб келди

    АҚШ томонидан улар Коста Рикага юборилиши режалаштирилган.