АсосийДунё

Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди

Шунингдек, энди дабдабали қабр тошлари ўрнатиш ҳам мумкин эмас.

'Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди'ning rasmi

Қирғизистонда  бундан буён марҳум чиққан уйида биринчи уч кун давомида қорамол сўйиш ва меҳмонларга таом тортиш тақиқланади. "Уч, тўрт, етти, йигирма, қирқ" ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам жоиз эмас.  Мамлакат муфтийси дафн маросимлари билан боғлиқ чиқарган фатвода шундай талаблар қўйилган.

Бундан ташқари муфтийлик қабр устига мармар, темир ва гранитдан қабр тошлари, ҳайкал ёки ёдгорлик ўрнатиш мумкин эмаслигини маълум қилган. Эндиликдап лаҳад устига қимматбаҳо қабр тошлари ва мақбаралар қуришдан ташқари, темир панжара-тўсиқлар ўрнатиш ҳам тақиқланади. 

Шуниндек, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси фатвосига кўра, ташқари, латта тарқатиш, белбоғ тақиш, "оқ-кўк" кийиш ва бошқа одатлар исрофгарчилик саналиб, қатъиян ман этилади. Қолаверса, фатвода марҳумни тезроқ дафн этиш шариат талаби экани, жасадни ҳеч қандай сабабсиз 2-3 кун ушлаб туриш шариатга тўғри келмаслиги таъкидланган. 

Ушбу қарор жамоатчилик орасида қизғин муҳокамалар ва эътирозларга сабаб бўлди. Бу кераксиз ва бидъат маросимларни миллий урф-одат ва дин талаби дея нотўғри тушунадиган шахслар айниқса кучли эътироз билдиришди. 

"Агар пулингиз кўп бўлса, уни етимларга ёки бева-бечораларга беринг. Исломда бўлмаган одатлардан қанчалик тез қутулсак, бу ҳаётимизга ҳам ижобий таъсир қилади", деган муфтий ўринбосари Акимжон Эргешов турли эътирозларга ўз муносабатини билдириб.

Муфтиётнинг яна бир мутахассиси Равшан Эратовнинг маълум қилишича, фақат зиёратга келганлар марҳумнинг қаерга кўмилгани, кимлигини таниб олиши учун кифоя қиладиган содда ва камтарона қабр тоши қўйиш ҳамда баландлиги 70 сантиметрдан ошмайдиган ёғоч панжаралар билан ўрашга   рухсат берилган холос.

Мамлакат президенти Садир Жапаров бу масалага тегишли фармонни ҳам имзолади. 

Президент бундай ортиқча сарф-харажатлар исрофгарчилик эканлиги ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига тўғри келмаслигини таъкидлаган.

Жапаровнинг айтишича, экин майдонлари шундай ҳам қисқариб кетаётган бир шароитда қабристонликларнинг абадий фойдаланиб бўлмас ер бўлиб қолиб кетиши - номақбул ҳолат. Президент ўзининг қариндошлари кўмилган Кенгсув қишлоғидаги эски қабристондан ҳозир қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилаётганини мисол сифатида келтирган.

Таъкидлаш керак, Қирғизистонда исрофгарчиликка қарши кураш анчадан бери давом этмоқда. Масалан, 2022 йилда президент жаноза маросимларида қирғизларнинг қорамол сўйиш анъанасини тақиқловчи фармонини эълон қилган эди.  "Дафн маросимлари тўйга айланиб кетяптти", деган эди ўшанда президент.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:50

    Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади

    Ғазодаги 36 касалхонадан тахминан 18 таси қисман қайта ишга туширилган.

    'Исроил Сурия жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:47

    Исроил Сурия жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

    Исроил мамлакат пойтахти Дамашқдан 20 км жанубда жойлашган Кисве шаҳрига, шунингдек, Сурия жанубидаги Дара вилоятига ҳужум қилган.

    'Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун фуқаролардан узр сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:04

    Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун фуқаролардан узр сўради

    “Ҳарбий ҳолат давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб эълон қилинган эди”, - деди Юн Сок Ёл Конституциявий суддаги сўнгги сўзида.

    'АҚШ ва Украина ер ости бойликлари борасида келиша бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:01

    АҚШ ва Украина ер ости бойликлари борасида келиша бошлади

    Зеленский яқин кунларда Вашингтонга ташриф буюриб, ушбу келишувни имзолаши мумкин.

    'Туркия разведкаси террорчилардан бирини ушлади'ning rasmi

    Дунё 25.02.2025 20:16

    Туркия разведкаси террорчилардан бирини ушлади

    У 2013 йилда Хатай вилоятининг Рейханли туманида содир этилган қонли террорчилик ҳужуми ташкилотчиларидан бири бўлган.

    'Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё 25.02.2025 15:24

    Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди

    Қўшиқчи Туркияда энг оғир жиноятлардан саналмиш ноқонуний инвестицияни тарғиб қилгани учун жазога тортилган.