АсосийСпорт

Халқаро Олимпия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларни қабул қилишга чақирмоқда

Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда ва Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар туфайли киритилган санкциялар доирасида шундай тақиқлар қўйилган эди.

'Халқаро Олимпия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларни қабул қилишга чақирмоқда'ning rasmi

Халқаро Олимпия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларни қабул қилишга чақирмоқда. 

Бир қатор йирик қишки спорт турларида россиялик ва беларуслик спортчилар қатнашувига қарши қўйилган тақиқлар ҳамон сақланиқб қолмоқда. Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда ва Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар туфайли киритилган санкциялар доирасида шундай тақиқлар қўйилган эди. 

Бироқ, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) қишки спорт федерацияларга мурожаат қилиб, уларни мусобақаларга қўйишга чақирмоқда, чунки бу спортчилар келаси йилги қишки Олимпиадага йўлланма олиши учун муҳим ҳисобланади. 

“Улар бу масалада қаттиқ туришмоқда”, — дейди халқаро биатлон федерациясидаги манба.

Россия Украинага тўлиқ масштабдаги ҳужум бошлаганидан бери уч йилдан ошиқ вақт ўтди. Шундан бери, россиялик спортчилар биатлон, тоғ чанғиси, шиддатли чанғи пойгалари ҳамда халқаро хоккей федерацияси каби йирик спорт ташкилотлари мусобақаларидан четлатилган. Бу эса, агар вазият ўзгармаса, Россия ва Беларус спортчилари 2026 йилги қишки Олимпиадада иштирок этмаслигига олиб келиши мумкин.

2024 йил Парижда ўтган ёзги Олимпиадада 15 нафар россиялик спортчи нейтрал байроқ остида қатнашган эди. ХОҚ бу моделни 2026 йилги қишки Олимпиадада ҳам қўллашни режалаштирмоқда.

Бироқ бунинг учун россиялик ва беларуслик спортчилар ўз спорт федерациялари орқали саралаш мусобақаларида иштирок этиши шарт. Шу сабабли, ХОҚ халқаро биатлон федерацияси (IBU) ва халқаро чанғи спорти федерацияси (FIS) билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

“Улар ҳеч кимни мажбурлаётгани йўқ, лекин жуда аниқ тарзда нейтрал спортчилар иштирок этиши шартлигини таъкидлашмоқда”, — дейди манба.

“ХОҚ бу масалани ҳал қилишни жуда истаяпти ва федерациялар яқин орада нейтрал спортчиларга Олимпиадага йўлланма олиш имконини беришларини умид қилмоқда”, — деб қўшимча қилди манба.

ХОҚ ўз музокараларида Париж-2024 ёзги Олимпиадасини муваффақиятли тажриба сифатида келтирган. Халқаро биатлон федерацияси президенти Олле Далин буни тасдиқлади:

“ХОҚ Милан-Кортина Олимпиадаси учун шундай ёндашув бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ ҳозирча Россия ва Беларус ҳали ҳам аъзоликдан четлатилган, шунинг учун бу масала биз учун муҳокама мавзуси эмас”, — деган Милан-Кортина.

SVT Sport ХОҚ раҳбариятини интервью беришга чақирди, лекин улар вақт танқислигини сабаб қилиб, изоҳ беришдан бош тортди. Шу билан бирга, Қўмита ўз ёзма баёнотида Париж-2024 нейтрал спортчилар учун муваффақиятли бўлганини таъкидлаб, 2026 йилги Олимпиада учун ҳам шуга муқобил ва тегишли қарорлар қабул қилиниши ҳақида маълум қилди.

                                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон меҳмонда Эрон билан дуранг ўйнади'ning rasmi

    Спорт 25.03.2025 23:05

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон меҳмонда Эрон билан дуранг ўйнади

    Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 8-туридан ўрин олган учрашув бугун, 25 март куни бўлиб ўтди.

    'Футбол тарихида 13 йил деганда “янгилик” бўлиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 25.03.2025 14:22

    Футбол тарихида 13 йил деганда “янгилик” бўлиши мумкин

    Бугун Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади.

    'Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига етарлича эътибор берилмаяпти!'ning rasmi

    Спорт 22.03.2025 14:35

    Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига етарлича эътибор берилмаяпти!

    "Манчестер Сити" мухлислари футболчининг хавфсизлигидан хавотирда. Улар ЎФАга эътирозли хатлар ёзмоқда.

    'Дзюдочиларимиз Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди'ning rasmi

    Спорт 22.03.2025 10:37

    'Абдуқодир Ҳусанов ва унинг отаси президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди'ning rasmi

    Спорт 22.03.2025 07:33

    Абдуқодир Ҳусанов ва унинг отаси президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди

    Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов давлат раҳбарига ўзининг дастхати туширилган футбол либосини ҳадя қилди.

    'Бокс расман Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди'ning rasmi

    Спорт 21.03.2025 08:41

    Бокс расман Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

    Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитасининг 144-Сессиясида эълон қилинди.