АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар

“Йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

'Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг барча йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Фаол сиёсий мулоқотлар, самарали парламентлараро ва идоралараро алмашинувлар давом этмоқда.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форумлари ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди.

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш, фитосанитария ва карантин талабларини, божхона тартиб-таомилларини ўзаро соддалаштириш, стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо платформаларини интеграция қилиш, харидларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш, банклараро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бошқалар устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Етакчи компанияларнинг фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, геология ва минерал ресурслар, тўқимачилик, чарм саноати ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.

Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форумини ўтказишни таклиф этди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил июль ойида Лаҳор шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар. Шу маънода, ўзаро Маданият ҳафталиклари ва туризм дастурлари тақдимотларини ўтказишга келишиб олинди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири терроризм, радикализм, исломофобия ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Кенг кўламли ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда ўтказишга келишиб олинди.

Олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2025 20:30

    Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади

    Давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди.

    'Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2025 15:52

    Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами имзоланди

    Давлатимиз раҳбари Шаҳбоз Шарифнинг тарихий ташрифи Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигида янги саҳифа очишини таъкидлади.

    'Тошкентда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2025 11:44

    Тошкентда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

    'Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари 31 март куни учрашади'ning rasmi

    Сиёсат 25.02.2025 13:15

    'Покистон Бош вазири Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 25.02.2025 08:43

    Покистон Бош вазири Ўзбекистонга келади

    Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Шаҳбоз Шариф 25-26 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлади.

    'Президент Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2025 18:14

    Президент Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    Мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.