АсосийЖамият

Жиззахдаги мактабда 1,1 млрд сўмга қурилган стадион том қисми қулаб тушди

Сунъий қопламали стадионнинг том қисми қулаб тушишига шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлган.

'Жиззахдаги мактабда 1,1 млрд сўмга қурилган стадион том қисми қулаб тушди'ning rasmi

Жиззах вилоятидаги мактабда 1,1 млрд сўмга қурилган сунъий қопламали стадион том қисми қулаб тушди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” маълумот берди

Унда келтирилишича, мазкур объект Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида ҳамда “Сувиншоот қурилиш лойиҳа” МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳа шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этади.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, стадион том қисмининг қулаб тушишига кучли табиий офат — шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлгани аниқланган. Бунинг натижасида спорт майдончасининг том қисми зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳага мувофиқ тиклаш ишлари амалга оширилади ва стадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилади.

Бундан аввал Тошкентда 26 февралга ўтар кечаси қор ёғганидан сўнг пойтахтнинг қатор ҳудудларида дарахтлар қулагани ҳақида хабар берилганди. Оқибатда автомобиль ва симёғочларга зарар етган. Ижтимоий тармоқларда қор оғирлигидан дарахтлар қулашига уларнинг нотўғри, “палма” қилиб кесилгани сабаб қилиб кўрсатилди. Шаҳардаги барча дарахтлар Экология вазирлиги реестрида ҳисобга олинган ва шаҳар экология бошқармаси назорати остида.

Дарахтларга нисбатан “палма” атамаси қўлланиши нотўғри, чунки шаҳардаги қулаб тушган дарахтларнинг бирортаси ҳам бу тушунчага мос келмайди. Шох-шаббаларни кесиш қатъий тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади ва дарахтларнинг умрини узайтиради, дейилади муносабатда.

Пойтахт ҳокимлиги коммунал хизматлар оқибатларини тезкор бартараф этаётганини билдириб, пиёдалар ва ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:30

    Вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди

    Эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди.

    'Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:03

    Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди

    Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1037-сон, 25.02.2025 й.) қабул қилинди. ⚡️Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди. ✅ Концепция виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқни ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принципларини ва устувор йўналишларини белгилайди. ✔️ Концепция давлатчилигимиз ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган. ☑️ Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратишдан, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашишдан, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашдан, жамиятда диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат. 📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    'Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:47

    Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади

    Оқибатда 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

    'Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:19

    Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди

    Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган.

    'Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:08

    Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

    У оғир хасталикдан даволанаётган бўлган.