Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари ўрин олди.