АсосийЖамият

Фарғонада Халқ банки мансабдорлари моддий ёрдам пулларини ўзлаштириб юборди

Банк карталарида ҳаракатсиз турган 104 млн сўм моддий ёрдам ва нафақа пулларини банкоматлар орқали нақдлаштирилиб, ўзлаштириб юборилгани аниқланган.

'Фарғонада Халқ банки мансабдорлари моддий ёрдам пулларини ўзлаштириб юборди'ning rasmi

АТ “Халқ банки” Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, марказнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқалар олдиндан тил бириктириб, банк дастурий таъминоти IABS’даги марказнинг икки нафар ходимига бириктирилган логин ва пароль орқали 68 нафар фуқароларнинг хабарисиз ва иштирокисиз уларнинг номига банк карталарини очиб, банк карталарида ҳаракатсиз турган 104 млн сўм моддий ёрдам ва нафақа пулларини банкоматлар орқали нақдлаштирилиб, ўзлаштириб юборилгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан ҳали расмий изоҳ берилмади.

    'Ўзбекистонда трансплантация тартиби расман белгилаб қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Ўзбекистонда трансплантация тартиби расман белгилаб қўйилди

    Янги низом реципиент ва донорларни текшириш, хулоса бериш ҳамда трансплантация жараёнини амалга ошириш қоидаларини аниқ белгилайди.

    'Мигрантлар юборган пуллар асосан кундалик эҳтиёж ва кредитларга сарфланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:28

    Мигрантлар юборган пуллар асосан кундалик эҳтиёж ва кредитларга сарфланмоқда

    Жорий йилyнинг 10 ойида Ўзбекистонга 15,8 млрд доллар пул ўтказмалари кириб келди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп.

    'Ҳайвонлар учун давлатларимиз ўртасида чегаралар йўқ - Қозоғистон экология вазири'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:09

    Ҳайвонлар учун давлатларимиз ўртасида чегаралар йўқ - Қозоғистон экология вазири

    Самарқандда йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан халқаро савдони тартибга солувчи энг йирик платформа — CITES CoP20 конференцияси бошланди.

    'Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди

    Экология қўмитаси қурилиш майдонларида чанг тарқалишига қарши чоралар бажарилмаса, фаолият тўхтатилиши мумкинлигини билдирди.

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.