АсосийЖамият

2025 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

'2025 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг 2025 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди

Унга кўра, Фатво маркази бу йилги рамазон ойи учун закот нисобини 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб  61 млн 200 минг сўм деб белгилади. Шунга асосан, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 млн 200 минг сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоиз)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

  • 2 кг буғдой унидан — 10 000 (ўн минг) сўм;
  • 4 кг арпадан — 16 000 (ўн олти минг) сўм;
  • 2 кг майиздан — 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
  • 4 кг хурмодан — 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори

Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 21:44

    Наманганда йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди

    Судланувчига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган таъсисчи фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 20:22

    'Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 19:37

    Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

    15 июлдан 5 августга қадар “Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)” бўлими орқали амалга оширилади.

    'Тошкентда юзлаб одамлар уйга тўлов қилиб, алданди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 18:04

    Тошкентда юзлаб одамлар уйга тўлов қилиб, алданди

    Текширувлар натижасида уй қурилишига рухсат берилмагани аниқланган.

    'Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра сақлаб келгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 15.07.2025 17:34

    Сурхондарёда фуқаролар уйида кобра сақлаб келгани аниқланди

    6 бош Ўрта Осиё кобраси ва 17 бош шарқ бўғма илони жами 23 бош илон табиатга қайтарилган.