"Дунёдаги маданият марказларида илғор технологиялардан фойдаланиш аллақачон ижобий натижалар бермоқда. Жорий йилнинг 29 январь куни марказ фаолияти билан танишиш чоғида ҳурматли Президентимиз ушбу тарихий маконда инновацион технологиялар ёрдамида илм-фаннинг жаҳон тарихига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва намойиш этиш бўйича тегишли топшириқлар бергандилар. Шунинг учун биз халқаро тажрибани ўрганмоқдамиз. Яқинда Италия давлатига бўлган сафаримиз чоғида қатор экспертлар ва олимларни мамлакатимизга таклиф этган эдик. Уларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиб, Марказ экспозицияларини глобал даражада интерактив таълим, маданий-маърифий платформага айлантиришни мақсад қилганмиз," — деди марказ директори Фирдавс Абдухолиқов учрашув давомида.
Эслатиб ўтамиз, 12-16 февраль кунлари Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази делегацияси илмий-ижодий ташриф билан Италияда бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу сафар доирасида Италияда бир қатор кутубхона, музей вакиллари, экспертлар ва коллекционерлар билан музокаралар ўтказилди.