АсосийЖамият

Таниқли ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими 79 ёшда эди.

'Таниқли ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси азоси, таржимон ва ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди, дея хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.

Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. 1969 йили ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни битирган. Республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида ишлаган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир бўлган.

Ёзувчининг «Мирзакалон Исмоилий», «Япроқдаги нур», «Одамийлик синовлари», «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», «Шахмат абадийдир», «Ширмонбулоқ оқшомлари» каби китоблари бор. Ёзувчи Мирзакалон Исмоилий ҳақидаги илмий изланишларини давом эттириб, 2010 йили «Мирзакалон Исмоилий сабоқлари» деган китобини нашр эттирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Собиқ ички ишлар вазири  Президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:24

    'Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:15

    Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди

    30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

    'Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилди

    Аёл шифохона ҳожатхонасига кирганида кўзи ёриган ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    Вояга етмаган қиз ўзини осиб қўйган.

    'Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилган

    Дарахтларни ноқонуний кўчириш натижасида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.