АсосийЖамият

Янги Тошкент қурилишига ишга кирмоқчи бўлганлар учун телефон рақамлар ишламаётганига ойдинлик киритилди

Аввалроқ 8-15 млн сўм иш ҳақи билан 10 мингга яқин бўш иш ўринлари эълон қилганди.

'Янги Тошкент қурилишига ишга кирмоқчи бўлганлар учун телефон рақамлар ишламаётганига ойдинлик киритилди'ning rasmi

Сал аввал Бандлик вазирлиги Янги Тошкентни қуриш учун 8-15 млн сўм иш ҳақи билан 10 мингга яқин бўш иш ўринлари эълон қилганди. Шундан сўнг фуқаролар бу бўйича кимга мурожаат қилишни билмаётгани, кўрсатилган қисқа рақамлар эса ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Айни пайтда вазирлик фуқароларнинг Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш мақсадида call-марказга қўнғироқ қилиб боғлана олмаётгани хусусида ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

"Ҳақиқатдан ҳам таклиф қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган. Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.

Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун алтернатив таклиф сифатида телеграм бот ишга туширилмоқда. Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади", - дейилади расмий муносабатда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.

    'Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди

    Сурхондарё вилоятида мансабдор ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.