АсосийДунё

Россия  Озарбайжонга ҳалокатга учраган самолёт учун товон пули тўлади

Экспертлар товон пулини тахминан 25–30 миллион доллар деб баҳолашмоқда.

'Россия  Озарбайжонга ҳалокатга учраган самолёт учун товон пули тўлади'ning rasmi

Россиянинг "АльфаСтрахование" компанияси авиакаскога кўра Embraer 190 самолёти ҳалокати учун тўлиқ суғурта тўловини амалга оширди. 

"Report" нашрининг хабар беришича, бу ҳақда "Интерфакс" агентлигига "АльфаСтрахование" компаниясининг авиация ва космик суғурта бўйича бош директор ўринбосари Илья Кабачник маълум қилган.

"Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолёти ҳамда йўловчилар олдидаги ташувчининг жавобгарлиги "АльфаСтрахование" компанияси томонидан суғурталанган эди. Асосий риск "Россия Миллий қайта суғурта компанияси" (РНПК) томонидан қайта суғурталанган. Самолёт учун тўлов тўлиқ суғурта суммаси миқдорида 2025 йил февралда амалга оширилди", – деди у.

Шу билан бирга, у авиакаско бўйича компенсация миқдорини ошкор этмади, бироқ экспертлар уни тахминан 25–30 миллион доллар деб баҳолашмоқда.

Кабачник нима учун суғуртачи авиаҳодиса бўйича расмий тергов якунини кутишга ҳожат сезмаганини тушунтирди:

"Ҳалокат бўйича тергов давом этяпти, бироқ бизда тўловларни ташкил этиш учун етарли маълумот мавжуд. Суғуртачи сифатида биз учун самолётнинг йўқ бўлгани асосий факт ҳисобланади, бу эса шубҳа уйғотмайди. Уруш ва терроризм таваккалчилиги ҳам суғурталангани учун авиакомпания ҳар қандай ҳолатда ҳам компенсация олади", – деди у.

Авиаташувчининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги бўйича суғурта шартномаси юзасидан Кабачник қўшимча қилди: "Ерда етказилган зарар бўйича ҳеч қандай даъволар келиб тушмаган ва биз бундай талабларни кутмаяпмиз. Агар шундай бўлса, авиакомпания билан биргаликда белгиланган тартибда ҳаракат қиламиз".

Эслатиб ўтамиз, AZAL авиакомпаниясининг Боку-Грозний йўналиши бўйича парвоз қилган йўловчи самолёти 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Бортда бўлган 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари эса омон қолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Грозний осмонида Россия ҳаво ҳудудида ташқи жисмоний ва техник таъсир сабабли ҳалокатга учраган. Илк таҳлиллар самолёт яқинида Россияга тегишли ракета портлагани боис ҳалокатга учраганини билдирган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нипаҳ вирусидан 2-ўлим ҳолати қайд этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:48

    Нипаҳ вирусидан 2-ўлим ҳолати қайд этилди

    У 25 ёшли ҳамшира бўлиб, вирусни январь ойида ўзи ишлаган касалхонадан юқтирган.

    'Португалияда болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:20

    Португалияда болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

    Португалия парламенти болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

    'Оҳангаронда 30 млн долларлик “Premier” корхонаси ишга тушади'ning rasmi

    Дунё 13.02.2026 09:49

    Оҳангаронда 30 млн долларлик “Premier” корхонаси ишга тушади

    Лойиҳа доирасида 250 та иш ўрни яратилиб, йиллик 4 млн долларлик экспорт амалга оширилади.

    'НАТО Арктикага ўн минглаб ҳарбий юборишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 12.02.2026 15:23

    НАТО Арктикага ўн минглаб ҳарбий юборишни режалаштирмоқда

    Альянс “Арктика қўриқчиси” (Arctic Sentry) миссияси доирасида Гренландия ва Норвегияда кенг кўламли машқлар ўтказади.

    'Португалия Ички ишлар вазири довул ортидан истеъфога чиқди'ning rasmi

    Дунё 11.02.2026 15:08

    Португалия Ички ишлар вазири довул ортидан истеъфога чиқди

    Португалия Ички ишлар вазири Мария Лусия Амарал лавозимидан истеъфо берди.

    'Лавров МДҲда рус тилини фаол тарғиб қилишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 11.02.2026 15:03

    Лавров МДҲда рус тилини фаол тарғиб қилишга ваъда берди

    Бу ҳақда у 11 февраль куни Давлат думасидаги ҳукумат соатида сўз юритди.