Ҳаддан ортиқ баланд товуш қулоқни қоматга келтириши маълум. Худди шундай, мусиқа тинглашда ҳам меъёрий децибел кўрсаткичлари мавжуд.
Аммо кўпчилик ёшлар бу тавсияларга деярли амал қилаётгани йўқ. Шу туфайли ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиард нафардан зиёд йигит-қизлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида.
Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Б.Бердикличев баёнотига кўра, 2050 йилга бориб, 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар маълум даражада эшитиш қобилиятидан азият чекиши мумкин. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Шунингдек, яна 700 миллион киши реабилитацияга муҳтож бўлиши прогноз қилиняпти.
ЖССТ вакилининг фикрича, эшитиш қобилияти бузилиши билан боғлиқ касалликларнинг 60 фоиздан ортиғини бирламчи босқичда даволаш имконияти бор. Энг самарали чора эса хасталикнинг олдини олишдир.