АсосийЖиноят

Туркияда фоҳишаликка мажбурланган икки қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Эркакларга интим хизмат кўрсатишдан бош тортган қизлардан бири калтакланган ва унга руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказилган.

'Туркияда фоҳишаликка мажбурланган икки қиз Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида бир неча фуқароларнинг «одам савдоси» қурбони бўлишининг олди олинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, Олмалиқ шаҳрида яшовчи икки аёлга ҳозирда Туркияда истиқомат қилаётган «Шаҳноза» исмли таниши қизларини ушбу давлатга юборишини, уларни ўзи кутиб олишини ва яхши даромад топишларига ёрдам беришини ваъда қилган. У қизларни «юз массажи» йўналишида иш борлиги билан ишонтирган, бироқ қизлардан шаҳвоний мақсадда фойдаланишни кўзлаган ва уларнинг Ўзбекистондан Туркияга бориш учун авиачипта ва бошқа моддий харажатларни қоплаб берган.

19 ёшли икки қиз жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Анқара шаҳрига, сўнг Коня вилоятига етиб борган. Уларни кутиб олган уч нафар шахс (Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари) шу заҳотиёқ қизларнинг паспортларини олиб қўйган.

Шундан сўнг, уларни интим хизматлар кўрсатувчи хонадонга олиб бориб, эркакларга интим хизмат кўрсатишга мажбурлаган. Қизлардан бири бунга рози бўлмагани учун калтакланган ва унга руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказилган. Уларни ёпиқ шароитда сақлаб, такрорий қаршилик кўрсатишса, ўлдириш билан таҳдид қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан 12 февраль куни олинган маълумотга асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2005 йилда туғилган икки қизни Ўзбекистонга қайтарилишига эришилди. Қизлар зудлик билан реабилитация марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, қизларни алдаб чақиртирган ва уларни шаҳвоний ишларга жалб қилган шахслар Туркияда ҳибсга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1987 йилда туғилган (Ш.Ж.) аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ушбу шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада кўча ўртасида эркакни пичоқлаган 18 ёшли йигит 11 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 05.03.2025 21:15

    Фарғонада кўча ўртасида эркакни пичоқлаган 18 ёшли йигит 11 йилга қамалди

    Жабрланувчининг орқа ва юз соҳасини пичоқлаб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

    'ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд. ўмарган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 05.03.2025 10:08

    ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд. ўмарган гуруҳ қўлга олинди

    ДХХ томонидан солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

    'Бухорода танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 23 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 03.03.2025 16:47

    Бухорода танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 23 йилга қамалди

    Эркак оилавий келишмовчилик сабаб марҳум йигитнинг онасини ҳам пичоқлаган.

    'Тошкент вилоятида ука ўз опасини пичоқлаб, ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 27.02.2025 13:27

    Тошкент вилоятида ука ўз опасини пичоқлаб, ўлдирди

    Марҳуманинг мурдасини укаси 1 неча кун гиламга ўраб, уйида сақлаган.

    'Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Жиноят 17.02.2025 21:52

    Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    У ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганликда айбланган.

    'Сирдарёда "заправка"ни текширишга келган “Ўзэнергоинспекция” ходимининг машинасига гиёҳванд модда ташлаб қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 17.02.2025 20:59

    Сирдарёда "заправка"ни текширишга келган “Ўзэнергоинспекция” ходимининг машинасига гиёҳванд модда ташлаб қўйилди

    “Метан заправка”да 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.