АсосийЖамият

Қашқадарёдаги жанжал ортидан 10 киши қамоққа олинди

10 эркак биргалашиб ака-укани уриб, тан жароҳати етказишган.

'Қашқадарёдаги жанжал ортидан 10 киши қамоққа олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19-30 ларда Чироқчи туманида жойлашган "Шаржаҳ" спорт комплексда шуғулланувчи фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида, шу туманда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.О. тўққиз нафар шериклари билан ака-ука Ж.И. ва Ж.А.ни уриб тан жароҳати етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, иштирокчиларнинг ўн нафарига нисбатан процессуал тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар