АсосийДунё

АҚШда тиббий вертолёт ҳалокатга учради

Бортдаги учувчи ва икки нафар шифохона ходими ҳалок бўлди.

'АҚШда тиббий вертолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Кеча, 10 март куни АҚШнинг Миссисипи штатида тиббий транспорт вертолёти ҳалокатга учради, бортдаги учувчи ва икки нафар шифохона ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Миссисипи университети тиббиёт марказининг соғлиқни сақлаш бўйича проректори доктор ЛоуАнн Вудворд матбуот анжуманида вертолёт соат 12:30 атрофида беморларни ташишдан Колумбусга қайтаётганида Медисон округида ҳалокатга учраганини айтди.

“Бутун Тиббиёт маркази оиласи бундан афсусда”, деди Вудворд.

Университет баёнотига кўра, бу AirCare фавқулодда хизматлари ишлаган 29 йил ичида биринчи ҳалокат бўлган. Ҳалокат сабабларини айтилмаган, аммо Федерал авиация маъмурияти ва бошқа идоралар тергов олиб бораётганини билдирган.

Уч қурбоннинг оилалари бу ҳақда хабардор қилинган, бироқ расмийлар махфийликни ҳимоя қилиш учун исмларни ошкор этмаган.

“Бу Миссисипи штатининг биринчи ходимлари бизни хавфсиз сақлаш учун ҳар куни олиб борадиган хавфларнинг фожиали эслатмаси. Давлатимиз бу қаҳрамонларнинг қурбонлигини ҳеч қачон унутмайди”, дейди Миссисипи губернатори Тейт Ривз Facebook'даги саҳифасида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саакашвилига яна 9 йиллик қамоқ жазо қўшиб берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:07

    Саакашвилига яна 9 йиллик қамоқ жазо қўшиб берилди

    Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 3,2 млн.долларлик бюджет маблағларини шахсий мақсадларда ишлатишда айбланган эди.

    'Филиппин собиқ президенти Родриго Дутерте Манила аэропортида ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:00

    Филиппин собиқ президенти Родриго Дутерте Манила аэропортида ҳибсга олинди

    Дутерте президентлик даврида гиёҳвандликка қарши кураш сиёсати доирасида инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда.

    'Зеленский Американинг 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Зеленский Американинг 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди

    Энди Қўшма Штатлар Россияни ҳам бунга кўндириши керак.

    'Покистонда жангарилар йўловчи поездига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 21:09

    Покистонда жангарилар йўловчи поездига ҳужум қилди

    Жангарилар поезд йўловчиларини гаровга олганликларини иддао қилиб, ўз талаблари бажарилмаса, уларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

    'Саудия Арабистонида Украинада тинчлик бўйича музокаралар бошланди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 19:58

    Саудия Арабистонида Украинада тинчлик бўйича музокаралар бошланди

    Музокаралар Украина дронларининг Москва шаҳри ва вилоятига уюштирган кенг кўламли ҳужумларидан бир неча соат ўтгач бошланди.

    'Эронда яна бир йирик нефт кони топилди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2025 18:46

    Эронда яна бир йирик нефт кони топилди

    Эрон 200 миллиард доллар қийматга эга, 3 миллиард баррель нефт захирасига эга кон топди.