АсосийЖамият

Тошкентда яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги маҳсулотлар аниқланди

Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.

'Тошкентда яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг савдога чиқарилишининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га ДХХ хабар қилди. 

Хусусан, Тошкент шаҳрида спиртли ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи 2 та хусусий корхонанинг Яшнобод туманида жойлашган омборида катта қисмининг яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 429 млн. 629 минг сўмлик 79.172 дона салқин ичимликлар ҳамда 134 млн. 845 минг сўмлик 3.374 дона спиртли ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.

Текширув давомида салқин ичимликларнинг асосий қисмининг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўз навбатида, яроқлилик муддати ўтган ва кирим ҳужжатларига эга бўлмаган ичимликлар сифатини текшириш юзасидан экспертиза тайинланди.

Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШда Тесла автомобилларига ҳужумлар кучаймоқда'ning rasmi

    Жамият 26.03.2025 21:41

    АҚШда Тесла автомобилларига ҳужумлар кучаймоқда

    ФБИ Тесла автомобилларига ҳужумларни "ички терроризм" деб атади.

    'Германияда ишлаётган ўзбек ҳамширалари сони маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 26.03.2025 21:06

    Германияда ишлаётган ўзбек ҳамширалари сони маълум қилинди

    Швейцария компанияси ўзбекистонлик ҳамшираларни Германиядаги бўш иш жойлари учун танлаш, ўқитиш ва ишга қабул қилиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

    'Президентга энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари бўйича ахборот берилди'ning rasmi

    Жамият 26.03.2025 20:04

    Президентга энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари бўйича ахборот берилди

    Давлат раҳбари энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

    '“Чемпион” тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди'ning rasmi

    Жамият 26.03.2025 19:45

    “Чемпион” тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди

    2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмлари йўлга қўйилади.

    'Қизиқчи Шукурулло Исроиловнинг машинаси ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Жамият 26.03.2025 17:52

    Қизиқчи Шукурулло Исроиловнинг машинаси ўғирлаб кетилди

    Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.