АсосийСиёсат

Ўзбекистон ҳудудларининг АҚШ билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин

Президент АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.

'Ўзбекистон ҳудудларининг АҚШ билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида парламент аъзоси давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти, Конгресс раҳбарияти ва Ўзбекистон бўйича кокус аъзоларининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Фаол сиёсий мулоқотлар ва идоралараро алмашинувлар давом этмоқда. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми бир неча баробар ортди, бизнес кооперацияси кучаймоқда.

Тошкент шаҳрида Вебстер университети ва Америка технология университети фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, транспорт, божхона, миграция, маданият ва бошқа устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Кэрол Миллер Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегияси, жумладан, иқтисодиётни модернизация қилиш, демократик институтларни, энг аввало, парламентни мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар натижаларини юксак баҳолади.

Иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан тоғ-кон, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Америка штатлари билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ва Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент эртага Москва шаҳрига боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 18:04

    Президент эртага Москва шаҳрига боради

    Давлатимиз раҳбари 8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    'Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 17:50

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

    Унинг раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

    'Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 08:46

    Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади

    Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2025 15:12

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.