Астана шаҳрида Қозоғистон республикаси Бош прокуратураси биносида ўзига ўт қўйган аёл вафот этди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
Воқеа 6 декабрь куни Астанада, Бош прокуратура биноси ёнидаги назорат-пропуск пунктида рўй берди. 48 ёшли Майра Рисманова бинога кириб, ўғлининг устидан ўқилган суд ҳукмидан норози бўлиб, ўзига ўт қўйди. Бу масала бўйича Қозоғистон республикаси Бош прокурори шахсан ўзи шуғулланишини маълум қилган эди.
“Аёлни ҳеч ким эшитмаганлиги учун у ўзига ўт қўйишга мажбур бўлган. Бу воқеа билан шахсан ўзим шуғулланаман. Ҳозирча унинг тузалиб кетишини кутамиз”, деган эди Бош прокурор Жакип Асанов.
Майра Рисманова 2016 йилнинг 6 декабрь куни Алмати шаҳридаги № 1 сонли касалхонанинг комбустиостология бўлимига ётқизилган эди.