АсосийЖамият

Хонанда Феруза Каримова қарийб 40 млн сўм жаримага тортилди

Хонанда шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун шоирга товон пули тўлайдиган бўлди.

'Хонанда Феруза Каримова қарийб 40 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Шоира М.Аҳророва "Дод дегим келяпти дастингдан" номли муаллифлик шеърини ижрочи Ф.Каримова рухсатсиз "Дастингдан" номли қўшиғида фойдаланилганидан норози бўлди.

Шундан сўнг ижрочидан товон пули ва маънавий зарар ундириш бўйича судга даъво аризаси киритди.

Суднинг сўрови асосида Адлия вазирлигинг масъул ходимлари ушбу суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берди, дея хабар берди Интеллектуал мулк департаменти.

Суд мажлиси давомида аниқланишича ижрочи Ф.Каримова "Дастингдан" номли қўшиғини ижро этишда ҳамда барчанинг эътиборига етказишда шоира М.Аҳророванинг "Дод дегим келяпти дастингдан" номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.

Суднинг тегишли қарорига мувофиқ, шоира М.Аҳророва фойдасига ижрочи Ф.Каримовадан БҲМнинг 100 баробари яъни 37.500.000 сўм миқдорида товон пули ҳамда 5.000.000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.