АсосийДунё

Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ўрмон ёнғинлари тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган.

'Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

Жанубий Кореяда тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 март куни соат 18:00 дан бошлаб Улсан метрополияси, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо провинцияларида табиий офат режими эълон қилинган.

Ёнғин оқибатида ўт ўчириш хизматининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлди. Олти киши, жумладан, бир нафар маҳаллий фуқаро жабрланган. 1500 га яқин одам эвакуация қилинган, 260 киши уй-жойини йўқотиб, вақтинчалик яшаш пунктларига жойлаштирилган.

Ёнғин 21 март куни Сеулдан 250 километр жануби-шарқда жойлашган Санчеонг округида бошланган ва бошқа ҳудудларга тарқалган. Эртаси куни эса ёнғин ўчоқларининг тахминан 70 фоизини ўчиришга муваффақ бўлингани. Аммо кучли шамол кўтарилиб, бу кўрсаткич 35 фоизга тушган.

Табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилган. Ҳозиргача жами 3286,11 гектар ер — тахминан 4600 та футбол майдонига тенг ҳудуд ёниб кетган.

    Бошқа янгиликлар