АсосийЖамият

Ғазо секторида қарийб 1,5 йилда 50 минг киши ҳалок бўлди

Ўлимларнинг аксарияти аёллар ва болалар ҳиссасига тўғри келади.

'Ғазо секторида қарийб 1,5 йилда 50 минг киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Исроилнинг 2023 йил охирларида ҲАМАС билан уруши бошланганидан бери Ғазода 50 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳудуд Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, CNN хабар берди.

Вазирлик сўнгги суткада яна 41 киши вафот этгани, қурбонлар сони 50 021 нафарга етганини билдирди.

ССВ ва БМТ ўлимларнинг аксарияти аёллар ва болалар ҳиссасига тўғри келишини айтмоқда. Ҳақиқий сон эса анча юқори бўлиши мумкин, чунки кўплаб одамлар ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда, дея ишонилади.

Бунга жавобан ЦАХАЛ CNN телеканалига ҲАМАС назорати остидаги вазирлик кўрсаткичлари "ноизчилликлар ва хатоликлар билан тўла" эканини ва вазирлик "табиий ўлимлар каби можаро билан боғлиқ бўлмаган ўлимларни ҳам қайд этишга мойиллигини" қўшимча қилди.

ЦАХАЛнинг қўшимча қилишича, у "халқаро ҳуқуққа қатъий риоя қилган ҳолда оператив фаолият давомида тинч аҳолига етказиладиган зарарни камайтиришга содиқ", "ўз ҳуқуқий мажбуриятлари ва мустаҳкамланган қадриятлари талаб қилганидек, тинч аҳоли ва жангариларни ажратади".

18 мартга ўтар кечаси Исроил армияси Ғазо секторига қарата оммавий ҳужумларни қайта бошлади. Исроил ҳукумати бу қарорни ҲАМАСнинг гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортгани билан изоҳлади.

Қурбонлар сони ортди, чунки Исроил ҲАМАС билан урушни қайта бошлади ва Ғазода икки ойлик ўт очишни тўхтатиш режимини якунлади, ўтган сешанбада Исроил ўқлари туфайли 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Ғазо ССВ.

Исроил ҳукумати маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери ҳужумлар оқибатида Исроилда 1200 киши, асосан тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 251 киши гаровга олинган.

    Бошқа янгиликлар