АсосийДунё

Туркияда беш кундан бери давом этаётган намойишларда 1000 дан ортиқ одам қўлга олинди

Камида 10 нафар журналист ҳам ҳибсга олинган.

'Туркияда беш кундан бери давом этаётган намойишларда 1000 дан ортиқ одам қўлга олинди'ning rasmi

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, беш кундан буён давом этаётган норозилик намойишларида мамлакат бўйлаб жами 1 133 нафар киши қўлга олинган. Истанбул ва Измирда камида 10 нафар журналист ҳам ҳибсга олинган.

Намойишлар Истанбул шаҳри мэри Экрем Имамўғлу қўлга олинганидан сўнг бошланган. У 2028 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ҳозирги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг энг асосий рақиби сифатида кўрилаётган эди. Имамўғлуга коррупция айблови қўйилган, шунингдек, тергов доирасида яна 100 дан ортиқ киши ҳам қўлга олинган.

Кейинчалик Имамўғлу расман коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинди. У айбловларни сиёсий мақсадли деб баҳолади, Эрдўғон эса бу иддаоларни рад этди.

Кеча Имамўғлу мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси томонидан 2028 йилги президентлик сайловларига номзод сифатида расман тасдиқланди. Айни пайтда у ҳибсда қолмоқда. 

    Бошқа янгиликлар