Ижтимоий тармоқларда йўлнинг ўртасида бир эркакнинг чўмилгани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд ЙҲХБ Матбуот хизматининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган.
Эркак ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Самарқанддаги йўллар ҳақида видео жойлаган. Яъни ёмғирда йўллардаги "яма"ларда машиналардан ташқари, одамлар ҳам чўмилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Унинг ноодатий тарздаги танқиди МЖТК 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий қамоқ жазоси тайинланишига сабаб бўлди.
"Унинг ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам жамоат тартибини бузиш ёки осойишталикка таҳдид солгани савол туғдиради. Чунки модда диспозициясида уятли сўзлар, ҳақорат ёки шилқимлик белгиланган.
Суд жарима жазосини ҳам қўллаш имконига эга эди. Шу боис блогернинг қамоққа олиниши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда", дейди Расул Кушербоев ҳолатга муносабат билдирар экан.