АсосийЖамият

Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган.

'Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда darakcgi.uz'га ДХХ хабар қилди. 

Жумладан, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.

Энг ачинарлиси бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг бешта туманида зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:59

    Ўзбекистоннинг бешта туманида зилзила содир бўлди

    Зилзила эпицентри ҳисобланган Марҳамат туманида сезилиш кучи 3 балл бўлди.

    'Тошкентдаги хусусий боғчада 7 ёшли бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Тошкентдаги хусусий боғчада 7 ёшли бола калтакланди

    Боғча администратори болани камера йўқ хонага олиб чиқиб қасддан уриб, енгил тан жароҳати етказган.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

    Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 12 июнь кунига белгиланган.

    'Тошкент шаҳри ҳамда уч вилоятда ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:16

    Тошкент шаҳри ҳамда уч вилоятда ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди

    Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Имкониятлар оламидаги ҳаёт: Андижонда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги янгича ёндашувлар'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Имкониятлар оламидаги ҳаёт: Андижонда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги янгича ёндашувлар

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Андижон вилоятида пресс-тур ташкил этилди.