АсосийЖамият

Пискентдаги манзил колонияда ходимлар маҳкумни қийноққа солгани аниқланди

Ходимларга чора кўриш борасида Бош прокуратурага назорат хати киритилди.

'Пискентдаги манзил колонияда ходимлар маҳкумни қийноққа солгани аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 50-сон манзил колонияда ходимлар маҳкумни қийноққа солгани аниқланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, асоссиз интизомий бўлинмага жойлаштирилгани борасида омбудсманга мурожаат қилган.

Ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда у туман марказий шифохонасига жойлаштирилгани ҳамда унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари борлиги аниқланган.

Ишга оид ҳужжатларга кўра, маҳкум интизомий бўлинмага 27 февраль куни жойлаштирилган ва уни 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор чиқарилган.

Омбудсман хабарида таъкидланишича, қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган. Колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (Маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (Қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган.

Маҳкум 6 кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган. Шу сабабли, омбудсман қонун талаблари бузилишига йўл қўйган ходимларга чора кўрилишини сўраб Бош прокуратурага назорат хати киритди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.