АсосийЖамият

Тошкент вилоятида қурилиш кранининг ўқ қисми боғча томига қулади

Боғча фаолияти бир муддатга тўхтатилган.

'Тошкент вилоятида қурилиш кранининг ўқ қисми боғча томига қулади'ning rasmi

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 5-сонли давлат боғчаси томига қурилиш кранининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳолат 25 март куни соат 19:10 атрофида содир бўлган. Боғча билан қўшни ҳудудда хусусий тадбиркор қураётган турар жой комплексидаги кўтарма кранининг ўқ (стрела) қисми ёмғир сабабли боғча биносининг томига қулаган.

Бино том қисмига шикаст етган. Воқеа оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ҳокимият, прокуратура, ИИБ мутасаддилари етиб борган. Бино том қисмини зарарлаган кўтарма кран ўқи олиб ташланган.

Айни пайтда қурилиш ташкилотининг 8 нафар ишчиси томдаги зарар етган профнастил қоплама ва ёғоч қисмини олиб ташлаб, таъмирлаш ишларини бошланган. Ташкилот бино ишчи ҳолатга келтирилиши учун 3 кун кетишини билдирди.

Боғча фаолияти бир муддатга тўхтатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда ЙПХ инспекторининг устига машина ҳайдаган фуқарога суд ҳукм ўқиди'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 21:58

    'Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 13:09

    Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз ватанга қайтарилди

    Таиландга ишлаш мақсадида борган фуқаро инсультга чалиниб, оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиради.

    'Тошкент вилоятида қурилиш меъёрларига жавоб бермайдиган "дом"нинг қурилиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 11:53

    Тошкент вилоятида қурилиш меъёрларига жавоб бермайдиган "дом"нинг қурилиши тўхтатилди

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

    'Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 08:17

    Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

    "Ўзгидромет" 30 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    '"Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!"'ning rasmi

    Жамият 29.03.2025 21:01

    "Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!"

    Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.