АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Аввалроқ, икки мамлакат етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.

Икки мамлакат етакчиларининг норасмий учрашувида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар