АсосийДунё

Эвропа Иттифоқи Мьянмада зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам ажратди

Ёрдам миқдори 2,5 миллион евро.

'Эвропа Иттифоқи Мьянмада зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам ажратди'ning rasmi

Европа Иттифоқи Мьянмада зилзиладан жабр кўрган кишиларга бирламчи, фавқулодда ёрдам кўрсатиш мақсадида 2,5 миллион евро ажратмоқда, дейилади 28 март, жума куни Еврокомиссия сайтида эълон қилинган пресс-релизда. 

"Ушбу янги инсонпарварлик ёрдами Мянмадаги энг заиф одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва шошилинч эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради, айниқса кўчирилган одамлар ва можаролардан жабр кўрганларга эътибор қаратилади", дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Европа Иттифоқи зилзила таъсирини баҳолашга ёрдам бериш учун ўзининг Copernicus сунъий йўлдош хизматини ишга туширгани хабар қилинган. "Европа комиссияси гуманитар ҳамкорлар билан биргаликда ЕИнинг кейинги ёрдамини сафарбар қилиш мақсадида вазият ва эҳтиёжларни жойида баҳоламоқда", — дея хабар қилди Европа Иттифоқи матбуот хизмати.

Маблағларнинг жорий ажратилиши ҳисобга олинса, 2025 йилда Мянмага ЕИ инсонпарварлик ёрдамини молиялаштиришнинг умумий миқдори 35 миллион евродан ортиқни ташкил қилади, дейилади ҳисоботда. 1994 йилда Европа Иттифоқи Мянмага гуманитар ёрдам кўрсатишни бошлаганидан бери умумий маблағ 446 миллион еврога етди.

    Бошқа янгиликлар