АсосийЖамият

Самарқандда ЙПХ инспекторининг устига машина ҳайдаган фуқарога суд ҳукм ўқиди

Фуқаронинг озодлиги 3 йилга чекланди.

'Самарқандда ЙПХ инспекторининг устига машина ҳайдаган фуқарога суд ҳукм ўқиди'ning rasmi

Маълум қилинишича, ҳолат 31 январь куни шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасида содир бўлган. ЙПХ инспектори давлат рақами бўлмаган Onix автомашина ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи унинг талабига бўйсунмай машинани ходимнинг устига ҳайдаган, уни капот устида бир муддат судраган ва жароҳат етказиб қочиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри судида айбланувчи ўша куни отаси маст ҳолатда онасига куч ишлатаётгани ҳақидаги хабарни эшитгандан сўнг уйга шошганини билдирган ва айбидан пушаймон бўлиб, суддан енгиллик беришини сўраган.

ЙПХ инспектори эса судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини ва унга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо беришни сўраган.

Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топди ва 3 йил муддатга озодлигини чеклади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Автобусда чиптасиз юрганларга рейд бошланди'ning rasmi

    Жамият 01.04.2025 19:51

    Автобусда чиптасиз юрганларга рейд бошланди

    Хабарингиз бор Тошкентда автобусларда нақд пулни қабул қилиш амалиётидан тўлиқ воз кечилди.

    'Ўзбекистонга қўшни давлатлар президентлари келади'ning rasmi

    Жамият 01.04.2025 19:03

    Ўзбекистонга қўшни давлатлар президентлари келади

    3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити ўтказилади.

    'Тошкент вилоятида 4 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 01.04.2025 18:23

    Тошкент вилоятида 4 та машина ЙТҲга учради

    Вилоят ЙҲХБ ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берди.

    'Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг бир қисми сентябргача ёпилди'ning rasmi

    Жамият 01.04.2025 16:40

    Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг бир қисми сентябргача ёпилди

    Кўчада қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

    'Тошкентда иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади'ning rasmi

    Жамият 01.04.2025 16:34

    Тошкентда иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

    Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган турар-жой бинолари ва муассасалар рўйхати эълон қилинди.

    'Андижондаги газ портлашида ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди'ning rasmi

    Жамият 01.04.2025 16:20

    Андижондаги газ портлашида ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди

    Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади