АсосийЖамият

Андижон вилоятидаги масжидда газ портлади

Ҳодиса оқибатида 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

'Андижон вилоятидаги масжидда газ портлади'ning rasmi

Андижон вилояти Избоскан тумани "Мирзо Улуғбек" МФЙ ҳудудида жойлашган "Аҳмадали Хожи" жомеъ масжидида ҳаво-газ аралашмасининг портлаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Хабарга асосан, вилоят ФВБ раҳбарияти ва масъуллар ҳодиса жойига етиб борган, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Вазирлик ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар берилишини қайд этган.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, портлаш сабаб масжид таҳоратхонаси қулаб тушган.

    Бошқа янгиликлар