АсосийЖамият

Масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Избоскан туманида жойлашган “Аҳмадали хожи” масжидидаги ҳалокат туфайли 3 киши вафот этди, яна 10 нафари шифохонада.

'Масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Избоскан туманида жойлашган масжидда юз берган портлаш юзасидан Бош прокуратура томонидан қуйидагилар маълум қилинди.

Аниқланишича, Избоскан туманда жойлашган “Аҳмадали хожи” масжидининг тахоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ, хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.

Натижада бино ичида бўлган 10 нафари шахслар турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахслар воқеа жойида вафот этган.

Мазкур холат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида барча холатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади

    Бошқа янгиликлар