АсосийЖамият

Андижондаги газ портлашида ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди

Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади

'Андижондаги газ портлашида ҳалок бўлганларнинг яқинларига моддий ёрдам берилди'ning rasmi

Бугун, 1 апрель куни Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидидаги газ портлашида ҳалок бўлганлар оиласига моддий ёрдам берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар масжидни мутасаддилар иштирокида кўздан кечирган. Воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирган. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланган

Маълум қилинишича, муфтий бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилган. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилган. 

“Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди” дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан моддий ёрдамлар берилган. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган. 

“Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 март куни соат 12:19 да “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушганди. Зудлик билан айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. ҳодиса содир бўлгани хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борганди. Кейинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳам воқеа жойига жўнаб кетди. Бахтсиз ҳодиса ортидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилади. Қолаверса, ушбу газ портлаши ортидан жиноят иши ҳам қўзғатилди. Портлашда бино ичида бўлган 10 нафар шахс турли даражада тан жароҳати олган ва 3 нафар шахс воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259- (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:13

    Бугун республика бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

    17 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Андижонда “Шайтон” лақабли жиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 15:56

    Андижонда “Шайтон” лақабли жиноий гуруҳ фош этилди

    Фуқароларни қурол билан қўрқитиб, криптовалюта орқали катта миқдорда пул ундирган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

    'Совуқлар сабаб энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 14:54

    'Taftish.uz иши: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 13:23

    Taftish.uz иши: ИИВ терговдан янги тафсилотларни очиқлади

    Ички ишлар вазирлиги Taftish.uz нашри ходимлари иши бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

    '“Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 11:18

    “Афросиёб” поездлари чипталари 15 фоизга қимматлади

    1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари нархи 15 фоизга оширилди.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 16.01.2026 11:14

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.