АсосийМаданият

Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

Орден Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умеровага топширилди.

'Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Кеча Франция Маданият вазирлигида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умеровага "Санъат ва адабиёт" (Ordre des Arts et des Lettres) ордени кавалери нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Франция маданият вазири Рашида Дати тақдирлаш маросимидаги нутқида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда маданият соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил давлат сиёсатини эътироф этиш боробарида, бу Франция билан стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

"Ушбу юксак мукофот Ўзбекистоннинг халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва санъат соҳасида глобал мулоқотни ривожлантиришга қўшган саъй-ҳаракатлари ва ҳиссасининг эътирофидир. Ҳукумат, Президент маъмурияти ва Франция Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик корпус вакиллари, маданият арбоблари ва халқаро ҳамкорлар иштирокида Ўзбекистон вакилининг ушбу орден билан тақдирлангани Янги Ўзбекистон маданий дипломатияси самарадорлигининг ёрқин далилидир", - деди вазир Рашида Дати.

Эслатиб ўтамиз, Гаянэ Умерова Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий кенгаши аъзоси ҳисобланади. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик бир қатор муҳим ташаббуслар – Луврда ўзбек меросига оид кенг кўламли кўргазмадан тортиб, халқаро маданий анжуманларда фаол иштирок этишгача бўлган ишлар туфайли янги босқичга кўтарилди.

Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари ташаббусларини амалга оширишда устувор лойиҳаларни амалга ошираётган Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси муҳим ўрин тутмоқда.

"Санъат ва адабиёт" ордени кавалери нишони Францияда, шунингдек, бутун дунёда санъат ва адабиётнинг гуллаб-яшнашига қўшган хизматларини тақдирлаш учун ҳар йили дунё бўйлаб 60га яқин кишига берилади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси Гаянэ Умеровани ушбу юксак эътироф билан чин дилдан муборакбод этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди'ning rasmi

    Маданият Бугун 06:53

    Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

    У Риштон кулолчилик мактабини тиклашга муносиб ҳисса қўшган

    'Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?'ning rasmi

    Маданият 19.04.2025 13:32

    Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

    Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки...

    'Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

    Маданият 14.04.2025 13:34

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

    'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 09.04.2025 07:35

    Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

    Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

    'Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим'ning rasmi

    Маданият 07.04.2025 20:12

    Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

    'Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди'ning rasmi

    Маданият 02.04.2025 20:14

    Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

    Сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.