АсосийЖамият

Вазирлик мактаб битирувчиларидан ўз вақтида ID-карта олишни сўради

Сабаби ОТМга кириш жараёнида абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн топшириш талаб этилади.

'Вазирлик мактаб битирувчиларидан ўз вақтида ID-карта олишни сўради'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт ёки ID-карта олишни сўради.

 Хабарда ОТМга кириш жараёнида абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн топшириш вақтида битирувчиларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилиши маълум қилинган.

Шу сабабли 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID-карта) олиши зарур.

Ушбу жараёнда битирувчиларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ABITUR электрон дастури билан интеграция қилинган.

    Бошқа янгиликлар