АсосийДунё

Еврокомиссия Трампнинг божларига жавоб қайтаришга тайёр

Урсула фон дер Ляйен АҚШ тарифларини глобал бизнес ва истеъмолчиларга зарба деб атаб, Европа манфаатларини ҳимоя қилишини маълум қилди.

'Еврокомиссия Трампнинг божларига жавоб қайтаришга тайёр'ning rasmi

Европа комиссияси раҳбари— Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий этилган божларни бутун дунё бўйлаб бизнес ва истеъмолчиларга жиддий зарба деб айтди. Бу ҳақда у ўзининг "Х" саҳифасида маълум қилди.

"АҚШ эълон қилган универсал тарифлар бутун дунёдаги бизнес ва истеъмолчилар учун катта зарба бўлмоқда. Европа жавоб беришга тайёр.Биз ўз манфаат ва қадриятларимизни доимо ҳимоя қиламиз", дея ёзади Урсула фон дер Ляйен.

Шунингдек, у Трампнинг глобал савдо тизимидаги камчиликлар туфайли баъзилар “адолатсиз фойда” олаётгани ҳақидаги позициясига қўшилишини ва уни ҳозирги воқеликка мослаштириш учун саъй-ҳаракатларни қабул қилишга тайёрлигини айтган. Лекин, тарифлар тизимни “тузатишга” ёрдам бермаслигини билдирган.

Урсула фон дер Ляйен АҚШ томонидан жорий қилинган пўлат ва алюминий божлари сабабли Евроиттифоқ жавоб чораларини якунлаётганини маълум қилган. Шунингдек, музокаралар барбод бўлса, Европа ўз манфаатлари ва бизнесларини ҳимоя қилиш учун қўшимча қарши чоралар кўриб чиқади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.