АсосийЖамият

Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар ҳужумига учраб, вафот этган қоровул иши бўйича суд иши якунланди

Ҳайвонот боғи директорининг озодлиги 3 йилга чекланди.

'Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар ҳужумига учраб, вафот этган қоровул иши бўйича суд иши якунланди'ning rasmi

Ҳодиса 2024 йилнинг 17 декабрида Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида содир бўлган эди. Қафасдан чиқиб кетган 3 та Африка шерини жойига қайтаришга уринган 44 ёшли қоровул уларнинг ҳужумига учраган ва вафот этган эди.

Ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан орадан 4 соат ўтиб илғаб қолинган ва 2 та шер ухлатувчи дори воситалари қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер эса маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Паркент тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳайвонот боғи директорини Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга ушбу моддага асосан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.